Вазирлар Маҳкамасининг 18 октябрдаги қарори билан давлат ресурслари таркибидаги буғдойнинг биржа орқали балиқ ва гўштни белгиланган нархда сотилиши бўйича мажбуриятни зиммасига олган балиқ ва чорва хўжаликларига реализация қилиниши жорий этилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Тартибга кўра, балиқ ва чорва хўжаликлари давлат ресурсларидан биржа сотувларига ажратиладиган буғдойни сотиб олиши мумкин бўлади.
Бу ҳуқуқ:
- харидорлар реестрига киритилган;
- ўз маҳсулотларини асосий социал аҳамиятга молик товарлар нархларини мониторинг ва назорат қилиш республика комиссяиси томонидан тасдиқланган ҳажм ва нархларда реализация қиладиган хўжаликларга тақдим этилади.
Изоҳ (0)