Москванинг тегишли ташкилотлари жорий йилда меҳнат муҳожирларига 323 мингта патент тақдим этди. Бу ҳақда иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаменти раҳбари Владимир Ефимов «РБК»га маълум қилди.
«Сахароводаги кўп функцияли миграцион марказ 2017 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 323 мингта патент берди — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кўпроқ», — деди у.
Амалдорнинг сўзларига қараганда, ҳар йили муҳожирларга 400 мингта атрофида патент берилади. Мурожаатларнинг ярмидан кўпини илгари патент олиб бўлган меҳнат муҳожирлари топширади.
Патентларнинг 46 фоизи Ўзбекистон фуқароларига, 32 фоизи эса тожикистонликларга тақдим этилди. Улардан кейинги ўринларда Украина (12 фоиз), Молдова (7 фоиз) ва Озарбайжон (3 фоиз) фуқаролари турибди.
Изоҳ (0)