АҚШ бошчилигадига халқаро коалиция вакили Райан Диллон «Сурия демократик кучлари» тузилмасининг араб ва курд отрядлари Раққа ҳудудининг 98 фоизини ИШИД террорчиларидан тозалаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Стадион шарқида кичик қаршилик ўчоғи қолмоқда. ИШИДнинг охирги бошпаналарини топиш учун бинолар ва туннеллар текширилмоқда», — деди у.
Раққа ИШИДнинг асосий таянчи бўлиб қолган. У июнь ойидан буён қамал қилинади. Июль ойига келиб шаҳарнинг 30 фоизи террорчилардан озод қилинган эди.
14 октябрь куни Al Arabiya телеканали Раққа бутунлай озод этилганини хабар қилган эди, аммо кейинчалик бу маълумот инкор этилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)