Украина махсус отрядлари Олий Рада биноси олдида намойишчилар уюштирган чодирли шаҳарчани қамал остига олди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Кеча, 17 октябрь куни мухолиф сиёсатчи Михаил Саакашвили бошчилигидаги «Янги кучлар руҳи» фаоллари коррупцияга қарши митинг бошлагани хабар қилинган эди. Полиция намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ қўллади. Жабрланувчилар орасида Олий Рада депутати Егор Соболев бор.
Украина ИИВ беш киши жароҳат олганини хабар қилди.
Вазирликнинг коммуникация департаменти директори Артём Шевченко «112 Украина» телеканали эфирида икки ҳуқуқ-тартибот ходими жароҳат олгани, шунингдек, намойишчилардан уч киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганини аниқлаштирди.
Эслатиб ўтамиз, намойишчилар депутат дахлсизлигини бекор қилишни, коррупцияга қарши суд ташкил этишни ҳамда сайлов қонунчилигига ўзгартишлар киритилишини талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)