1 ноябрдан эътиборан участка солиқ инспекторлари жисмоний шахслардан солиқ тўловларини пластик карталардан тўлов терминаллари орқали олиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳукуматнинг 16 октябрдаги қарорида назарда тутилган, деб хабар беради «Газета.uz».
Банкларга Давлат солиқ қўмитасига 2190 та замонавий кўп функцияли тўлов терминаллари билан таъминлаш топширилди. Бу терминаллар участка солиқ инспекторларига тақдим этилади.
Изоҳ (0)