Самарқанд вилоят халқ депутатлари кенгаши тўйлар ва оилавий маросимлар ўтказишни мувофиқлаштириш бўйича жамоат кенгаши тузишга қарор қилди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Кенгашга жамоат комиссиялари тузиш топширилди. Комиссиялар таркибига кўп йиллик стажга эга фаоллар ва меҳнат фахрийлари киради. Улар маҳаллаларда тўй маросимлари ва тадбирлар ўтказилишини назорат қилади.
Кенгаш, шунингдек, тўйларни камтарона ўтказиш фикрига қўшилмайдиган одамлар орасида тушунтириш ишлари блиб боради, маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида муҳокамалар ўтказади ҳамда «тегишли чоралар» кўради.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанддаги ваколатхонасига аҳолини кам таъминланган оилаларга моддий кўмак беришга ва тўйларни камтарона ўтказишга чақириш тавсия этилди.
Изоҳ (0)