«365info.kz» нашри Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сооронбай Жээнбековнинг оиласи ҳақида маълумот тўплади.
Жээнбековнинг рафиқасининг исми Ойгул. У омма олдига жуда камдан-кам чиқади, дейилади хабарда.
Сиёсатчининг қизига эса жамоатчилик анча каттароқ қизиқиш билдиради. Бахтигул — Борис Ельцин номидаги Қирғизистон-Россия Славян университети талабаси. У депутат Алиёрбек Абжалиевнинг ўғли Отабекка турмушга чиққан.
Бахтигулдан ташқари, Жээнбековларнинг бир ўғли, шунингдек, Алискар исмли невараси ҳам бор.
Сооронбай Жээнбековнинг ўзи кўп фарзандли оилада туғилган, оилада нақ ўн фарзанд бўлган.