Ироқнинг курд мухторияти Киркук вилоятига тарихан даъво қила олмайди. Бу ҳақда Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Бағдоднинг Ироқ Курдистони раҳбарияти ихтилофи Киркук вилоятининг тегишлилигига бориб тақалади. 25 сентябрдаги референдум якунларига кўра Ироқ Курдистонининг кўпчилик сайловчилари мустақилликни ёқлаб овоз берган эди. Аммо мухторият таркибига кирмайдиган Киркук кўпдан буён курд кўнгилли милицияси — «Пешмерга» назорати остида эди.
Ироқ армияси шиа кўнгиллилари кўмагида Киркук шаҳри устидан назорат ўрнатди. Курд қуролли қўшилмалари уларга ҳеч қандай қаршилик кўрсатмай, шаҳарни ва вилоятни топширди.
Киркукда, курдлардан ташқари, туркманлар ва араблар яшайди ва улар кўпчиликни ташкил этади.
«Кўп миллатли аҳоли яшайдиган минтақа структурасини инобатга олмаётганлар тарих томонидан жавобгарликка тортилади. Барзоний нима қиляпти? ‘Киркук меники’ деяпти. Бундай дейишга қандай ҳаддинг сиғди? Тарихингиз Киркук билан боғлиқми? Киркукда нима қиляпсан? Шимолий Ироқ маъмурияти жойлашган туманда қолаверинг», — деди Эрдўғон Анқарадаги чиқишида.
Изоҳ (0)