Суриялик генерал-майор, «Республика гвардияси арслони» лақаби билан машҳур Иссом Заҳриддин Дайр аз-Завр вилоятида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, генерал Сурия армияси олға силжиётган пайтда минага учраб, портлаб кетган.
Суриянинг ИШИДни қувиб чиқариш операцияси штаби маълумотига қараганда, фожиа Сакер ороли яқинида рўй берган.
Суриянинг друзлар жамоасидан чиққан нуфузли генерал фуқаролик уруши бошланган чоғда Республика гвардияси 104-бригадасига қўмондонлик қилар эди. Унга қадар ушбу бригада командири Сурия президенти Башар Асад бўлган.
2013 йили Иссом Заҳриддин ИШИД ҳужумига учраган Дайр аз-Завр мудофаасига юборилган ва 2017 йили қамал ёриб ўтилганига қадар шаҳарни террорчилардан ҳимоя қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)