Туркия Суриянинг Идлиб вилоятида иккинчи ҳарбий базасини жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Туркиянинг биринчи базаси Алеппо ва Идлиб орасидаги Шайх Баракат тоғли туманида жойлашган бўлиб, Африн шаҳридан келадиган курд бўлинмаларини кузатиш учун ишлатилади.
Айтилишича, иккинчи база Тафтаноз вертолёт аэродромида жойлаштирилади.
Умуман олганда, Туркия Идлибда учта стационар база ва 30 та назорат пункти ўрнатишни режалаштирмоқда. Туркия ҳарбийлари, шунингдек, Райҳонли – Африн – Талл-Рифъат трасса устидан назорат ўрнатмоқчи.
Изоҳ (0)