Туркия хавфсизлик кенгаши мамлакатдаги фавқулодда вазиятни узайтиришни тавсия этди. Бу ҳақда, Hurriyet нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Йиғилиш президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон раислигида ўтди. Йиғилишда қабул қилинган баёнотда мамлакатдаги вазият фавқулодда тартибни сақлаб қолишини талаб қилиши таъкидланган.
Илк бор фавқулодда ҳолат 2016 йил июлидаги давлат тўнтаришидан сўнг эълон қилинган эди. 2017 йил июлида бу тартиб яна уч ойга узайтирилди.
Изоҳ (0)