Россия Премьер-Лигасида фаолиятини давом эттираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Ростов» сафида иккинчи бор асосий таркибда кўриниш берди.
Темурхўжа Абдухолиқов Қатарда мавсумдаги 4-голини Санжар Турсунов жамоасига урди
У ва жамоадошлари «Рубин»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Майдонда 72 дақиқа тўп сурган Шомуродов ўрнини Томофей Калачевга бўшатиб берди. Шу куни ростовлик футболчилар пенальтидан аниқ фойдалана олмади.Шомуродов бунга қадар 8-тур доирасидаги «Зенит»га қарши ўйинни ҳам асосий таркибда бошлаб, 68 дақиқа ҳаракат қилганди. Ўша учрашувда ҳам «Ростов» гол ура олмаган — 0:0. Шомуродов эса навбатдаги 3 та беллашувда майдонга туширилмаган.
Ўзбекистонлик футболчи ҳозиргача жами 7 та ўйинда иштирок этди. Бироқ гол ура олганича йўқ.
Премьер-Лиганинг 13-тури ўзбекистонлик футболчилар тўп сурадиган жамоалар учун омадсиз келди. Турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган «Локомотив» Виталий Денисов тўлиқ ўйнаган беллашувда «Уфа»дан енгилди. Вадим Афонини кўриниш бермаган учрашувда «Анжи» ютқазиб қўйди.
Бугун — душанба оқшомида Вагиз Галиулин ҳаракат қиладиган «Тосно» ўзбекистонлик футболчилар тўп сурадиган клубларнинг нурсиз ўйинларига чек қўйиб бериши мумкин. Галиулин ҳозиргача 8 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган.
Россия Премьер-Лигаси 13-тур беллашувлари 14 октябрь, шанба
«Урал» — «Анжи» 2:1
Голлар: Эрик Бикфалви, 56 (1:0). Владимир Ильин, 87 (2:0). Сергей Бризгалов, 88 (2:1).15 октябрь, якшанба
«Уфа» — «Локомотив» 1:0
Гол: Сильвестр Игбун, 76 (1:0).«Ростов» — «Рубин» 0:1
Гол: Янн М’Вила, 67 (0:1).Ноаниқ пенальти: Жан Майер, 45 (мезбон).16 октябрь, душанба«Амкар» — «Тосно» — 19:30
Изоҳ (0)