Жанубий Корея билан ўтказиладиган қўшма машғулотлар доирасида АҚШ ярим оролга махсус отряд йўллади. Ушбу отряд «рақибни бошсиз қолдириш»га ихтисослашган, деб хабар беради «РБК» Yonhap агентлигига асосланиб.

Фото: AP

Бўлинма АҚШ атом субмаринаси бортида жойлаштирилди.

Бундан ташқари, минтақага Boeing 707-300 негизига қурилган, ҳарбий бошқарув ва нишон олишга қаратилган Boeing E-8 JSTARS ҳарбий самолёти йўлланди. У Шимолий Корея ер усти қўшинларини кузатади.

Жанубий Корея ва АҚШ 16 октябрь куни қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади.