Қатар Юлдузлар Лигасида тўп сураётган икки ўзбекистонлик футболчи жамоалари 4-турда ўзаро тўқнаш келди.
Унда Темурхўжа Абдухолиқовнинг «Ас-Сайлия» клуби иродали ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. «Ас-Сайлия» ҳозирча фақатгина 1 та учрашувда имкониятни бой берган. Санжар Турсунов ўйнайдиган «Ал-Ҳарайтият» эса бор-йўғи 1 очко билан хавфли зонага тушиб қолган.
Ўзбекистонлик футболчилар учрашувда 90 дақиқадан ҳаракат қилди. Темурхўжа Абдухолиқов 40-дақиқада ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилиб, мавсум давомидаги голлари сонини 4 тага етказиб олди.
Тўпурарлар пойгасида Абдухолиқов 5 марта муваффақият қозониб улгурган пешқадам «Умм Салал» футболчиси Сагбодан ортда. Қатар миллий термаси аъзоси Себастьян Сория, ўтган мавсум тўпурари Ал-Араби ва «Ас-Сайлия»нинг яна бир вакили Вагнер Рибейро ҳисобида ҳам 4 тадан гол бор.
Қатар Юлдузлар Лигаси 4-тур беллашуви 14 октябрь, шанба
Изоҳ (0)