Хавфсизлик органлари Россия ИИВ билан ҳамкорликда ИШИД террорчилик ташкилоти тарафдорларининг теракт тайёрлаётгани фош этилди ва унинг олди олинди. Бу ҳақда, Миллий аксилтеррорчилик қўмитасига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
13 ва 14 октябрь кунлари Москва ва Махачқалъада ўтказилган операциялар давомида ИШИДнинг «уйқудаги» гуруҳининг тўрт нафар аъзоси қўлга олинди. Уларнинг барчаси Доғистон фуқароларидир.
«Ҳозирги пайтда қўлга олинганлар ИШИД эмиссарлари билан алоқалари ҳақида кўрсатмалар бермоқда», — дейилади қўмита хабарида.
Махачқалъада жиноятчиларга тегишли иккита махфий жой аниқланган. Уларда қўллашга тайёр учта қўлбола портловчи қурилмалар бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)