Президент сайлови чоғида Қирғизистоннинг амалдаги раҳбари Алмазбек Атамбаев овоз бериш учун сайлов участкаларидан бирига келганида ОАВ билан мулоқот қилди. Мулоқот чоғида у парламентнинг собиқ спикери Зайниддин Қурманов Қарқира дараси масаласи ҳал қилинмаган тақдирда Қозоғистон танкларини олиб кириши мумкинлигини айтганини эслатиб ўтди. Воқеа тафсилотларини K-News келтирмоқда.
Facebook’даги саҳифасида Қурманов президентнинг гапларига изоҳ бераркан, бу ахборот ҳақиқатга мос келмаслигини таъкидлаб ўтди. Қурмановнинг сўзларига қараганда, Қирзиғистон ва Қозоғистон ўртасидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун 2008 йили имзоланган, у эса 2009 йил декабирда спикер бўлган.
Қурманов Хитой танклари ҳақида гапирганини таъкидлаб ўтди:
«Ратификация қилинмаган чегара келишуви туфайли Қозоғистон танкларининг олиб кирилиши ҳақида фақат ҳаваскор гапириши мумкин эди, мен эса унақамасман. Мен Қирғизистон – Хитой чегараси ҳақидаги келишув ратификацияси чоғида Хитой танкларининг олиб кирилиши ҳақида гапиргандим».
Изоҳ (0)