НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Корея ярим оролидаги можарони куч билан ҳал қилиш вариантини қабул қилмаслигини айтиб, бу аянчли оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳарбий кучдан фойдаланиш вайронкор оқибатларга олиб келади, буни ҳеч ким хоҳламайди деб ўйлайман», — деди у AFP’га берган изоҳида.
АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида КХДРни йўқ қилишга тайёрлигини билдирган эди. Столтенберг бунга қуйидагича изоҳ берди:
«АҚШда ўзини мудофаа қилиш ва иттифоқчиларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи бор, лекин ҳеч ким масалани ҳарбий йўл билан ҳал қилишни истамаслигига аминман».
Изоҳ (0)