Польша мудофаа вазири Антони Мачеревич Россия томонидан уюштирилган навбатдаги хакерлик ҳужуми қайтарилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Радио Польша» хабар бермоқда.
«Польшада олдингидай энг яхши криптологлар ва дунёдаги энг яхши дастурий таъминот бор», — маълум қилди вазир.
У охирги вақтларда Польша серверларига учинчи марта ҳужум уюштирилаётганини аниқлаштириб ўтди.
9 октябрь куни Мачеревич Польшада киберқўшинлар тузилишини маълум қилган эди.
«Биз кибернетик қўшинлар яратиш ва криптология миллий маркази фаолиятини кенгайтириш ҳақида қарор қабул қилдик», — деган эди у.
Изоҳ (0)