InsiderPro нашри карьера борасидаги энг машҳур янглиш фикрларга нисбатан экспертлар муносабатини келтиради.
Бу мифлар — жамият таъсири натижаси. Уларни қачон ва кимдан — болаликда ота-онангиздан, мактабда синфдошларингиздан, ишда ҳамкасбларингиз ёки барда дўстларингиздан эшитганлигингиз муҳим эмас. Улар онгингизга муҳрланишга улгурган. Энди улардан қутулиш жуда қийин.
Улар муваффақиятли бўлишингизга халал берадими? Катта эҳтимол билан ҳа. Айнан қайси ёлғон маслаклар бунга тўсқинлик қилмоқда?
Энг яхши экспертлар 10 та энг машҳур мифни келтиради.
- Муваффақиятли кўринган одамлар муваффақият қозонган
Бредли мижозлар банк автомобиллар тураргоҳига ўта қиммат эксклюзив машиналарда кириб келишини кўрган ва уларни бадавлат деб ўйлаган. Бироқ уларнинг ҳисоблари бўйича маълумотни очганда, бир неча марта у ерда аянчли 100 долларни кўрган. Аксинча залга оддий футболка ва джинсида кирган йигит ҳақида экран кутилмаганда VIP мақомни кўрсатган.
Тез орада Брэдли муваффақиятли кўринган одамлар аслида ундай эмаслиги, чунки бор пулини бошқаларни алдашга сарфлашини англаб етди.
- Омадга эришиш учун дастлаб муваффақиятсизликни бошдан кечириш керак
Брэдли бу борада шундай дейди: «Муваффақиятсизликларга муҳаббат — бу бўлмағур гап. Дастлаб қора палладан ўтишни исташини таъкидловчи исталган одам нима деётганини билмайди».
«Олдинга интилиш учун таълим олиш суръатини тезлаштириш ва қилаётган ишингизда билимларингизни оширишингиз керак», — дейди Брэдли. Ўшанда муваффақият қозонасиз ва кераксиз омадсизликлар олдини оласиз.
- Ҳамма нарсани билиш керак
Тўғри, маълумот — бу куч, бироқ сиз ҳамма нарсани билишингиз шарт эмас.
Муаммо мавҳумликда эмас. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Ҳақиқат деб ҳисоблаган нарсаларингизга танқидий муносабатда бўлса олсангиз, охир-оқибатда муваффақиятга эришасиз.
- Ҳамма ишни бажара олиш лозим
«Ҳамма нарсани билиш шарт эмас, — дейди Paragon BioTeck, Inc. президенти ва бош директори Патрик Уитэм. — Ҳаёт менга берган энг муҳим дарс шуки, бир нарсани яхши ва чуқур тушуниш ҳамда доим шу йўналишда ишлаш лозимлигидир. Ҳа, бу кўп нарса эмас, лекин бундай ёндашув анча самаралироқ».
Ҳамма нарсани билишга уринмасдан, ўз соҳангиз ва ҳақиқатда кучли томонларингизга эътибор қаратинг.
- Ҳаммасини мустақил бажариш мумкин
Омад учун жамоа ва нарсаларга турли томондан қараш талаб этилади.
«Компаниямиз янги дори воситалари ва технологиялар учун лицензия олишда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилади. Бу мижозларга бюрократик тўсиқларни тезроқ енгиш имконини беради, — дейди Уитэм. — Жуда кўп нарса атрофдагилар билан ўзаро муносабатларга боғлиқ. Бошқа соҳаларда кучли ҳамкорларимиз бор, улар ёрдамида мижозларимиз муаммоларини ҳал қиламиз. Ўз алоқаларингиз ва тажрибангиздан фойдаланинг. Ҳамма томон учун манфаатли бўлган муносабатларни яратинг ва ривожлантиринг».
- Ишда энг муҳими — кўникмаларни чархлаш
Эндрю сўзларига кўра, раҳбар сифатида сиз:
- Барча ходимларингизни ҳурмат қилишингиз керак. Уларга кибр билан қараманг ва мақомингизга урғу берманг. Уларга эътибор қаратинг — улар самимий қизиқишингизни ҳис қилсин.
- Ҳамфикрликни ўрнатинг. Ходимларингизни яқиндан билинг. Уларнинг турмуш ўртоғи ва рафиқалари исмларини билиб олинг. Уларнинг муаммоларига қизиқинг. Уларнинг ҳаётида иштирок этинг, саволлар, масалаҳатлар беринг, эҳтиёжларини ҳисобга олинг.
- Бардошлиликни ривожлантириш. Нохушликлардан сўнг қайта тикланиш қобилиятидан муҳимроқ кўникма йўқ.
- Асосийси — имтиёз ва бонуслар
- Ходимлар ва мижозлар фикрларини назорат қилиш имконсиз
Эндрюга янги одамлар келганда у улардан нима билан шуғулланишини сўрайди. Кўпинча улар: «мен оддий котибаман, телефон қўнғироқларига жавоб бераман», каби жавоб беради.
«Бундай вазиятда биз ходимларимизга ‘Бухгалтерия ҳисоби билан шуғулланаман’ дейиш ўрнига ‘Оилалар, жамият ва бутун дунёни ўзгартирувчи компанияни қуришга ёрдам бераман’ дейишга ўргатамиз. Кўпчилик ходимлар ўз ишидан уялади ва у ҳақда гапиришни истамайди. Яхши раҳбарнинг вазифаси бундай муносабатни ўзгартириш».
- Хатоларни тан олиш мумкин эмас
Масъулиятни зиммангизга олсангиз атрофдагилар сизга ишониш мумкинлигини англайди.
- Етакчиликни ўрганиб бўлмайди
Ечим бор — етакчилик кўникмаларини ўзлаштириш керак.
«Юқорига чиқиш имконияти юзага келишини кутманг. Махсус курсларга боринг, вақтингиз бўлмаса бошқа ресурс топинг», — дейди Деннин.
Ўз кучингизга ишонинг ва кеч бўлмасдан, орзуингиздаги карьерани барпо этинг.
Изоҳ (0)