Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду донорга айлангани борасидаги суратни Instagram саҳифасида эълон қилди ва ўз ўқувчиларини ҳам шу ишга жалб қилиш ҳаракатига тушди.
Дунё бўйлаб қон ва плазма топширувчилар жамиятини кенгайтириш билан шуғулланувчи Abbott тиббиёт компанияси Роналду билан келишувга эришган. Энди улар биргаликда #BeThe1Donor акциясида иштирок этади.
Мотивация! Қўлимдаги плазмали пакет унга муҳтож одамларга ёрдам бўлишига ишонаман. Сиз ҳам уларга ёрдам беринг ва қолганларни ҳам шунга даъват этинг.AS нашрининг маълумот беришича, плазма бу қон таркибидаги сариқ суюқликдир. Қоннинг 55 фоиз миқдорини айнан у ташкил қилади. У қон кетишини тўхтатишга ёрдам беради, унинг ҳажмини тиклайди. Шунингдек, тиббиётда дори воситалари тайёрлаш учун фойдаланилади.Криштиану Роналду, португалиялик футболчи
Роналду бу ҳаракатга собиқ жамоадошининг ўғлига амалий кўмак бериш учун қўшилганди. Шундан сўнг футболчи йилига икки марта қон топширишга қарор қилган бўлиб, бу вақтда одамларни ҳам хайрли ишга даъват этиб туради.
Изоҳ (0)