Португалия марказидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 64 киши ҳалок бўлди ва 135 киши жароҳат олди. Ушбу ёнғин мамлакат тарихидаги рўй берган «энг ёмон ёнғин» дея аталмоқда, деб хабар берди «Фотошедеври».
17 июнь куни чақмоқ чақиши оқибатида юзага келган ёнғин яшин тезлигида тарқалди. Оловга қарши курашга 1600 га яқин ўт ўчирувчи, 350 нафар аскар, 700 та автомобиль ҳамда 11 та самолёт жалб қилинди.
Олов ўт ўчирувчиларнинг тинка-мадони қуритди.
Ҳолдан тойган ўт ўчирувчилар майса устида дам олаётганини уларнинг ҳамкасби Педро Брас суратга олди ва Facebook’ка жойлаштирди. «I.F. deGois’га қарши кун-у тун кечган курашдан сўнг, бизга тутунлар орасида 25 дақиқа ҳордиқ чиқаришга рухсат беришди», дея суратга изоҳ ёзади Педро Брасс.
Изоҳ (0)