Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Кореядаги норезидент элчисининг миссияси якунланганини ҳамда кореялик дипломатга нисбатан ҳам шундай чоралар кўрилганини эълон қилди. Бу ҳақда, Sky News Arabia телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«БАА КХДР норезидент элчининг миссияси якунланганини ва БААнинг Пхеньяндаги элчиси миссияси тамомланганини эълон қилади, — дейилади баёнот матнида. — БАА Шимолий Корея фуқароларига янги кириш визаларини беришни ҳамда ҳар қандай Шимолий Корея компаниясига янги рухсатномалар беришни тўхтатади».
15 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореянинг ракета синовлари муносабати билан 2375-резолюциясини қабул қилди. Унга мувофиқ, Пхеньянга қарши санксион чоралар кўрилиши тавсия этилди. БАА кўраётган чоралар шу резолюция ҳолатларини ижро этишга қаратилган.
Изоҳ (0)