Испания бош вазири Мариано Рахой ва мухолиф Испания социалистик ишчи партияси етакчиси Педро Санчес Каталония инқилобига якун ясаш учун мамлакат конституциясига ўзгартиш киритиш лозимлиги борасида келишувга эришди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бу ҳақда Санчес журналистлар билан мулоқот чоғида хабар қилди.
«Биз бош вазир билан келган қарор сиёсий йўлнинг очиқлиги, конституция ислоҳоти йўлидан иборат», — деди у.
Партия раҳбари ислоҳот Каталония Испания таркибида қолишига кўмак бериши лозим.
10 октябрь куни кечки соатларда Каталония ижро ҳокимияти — Женералитетнинг Twitter’даги саҳифасида чиққан эълонга кўра, минтақавий ҳукумат раҳбари Карлес Пучдемон, унинг ўринбосари Ориоль Жункерас, парламент спикери Карме Форкадель ва 135 депутатдан 72 нафари мустақиллик декларациясини имзолаган.
Изоҳ (0)