Ироқ суди Курдистон мухториятининг ажралиб чиқиши бўйича референдумни ташкил қилган мустақил комиссия раҳбари ва аъзоларини ҳибсга олиш бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Терговлар бўйича суд комиссия раҳбари ва аъзоларини ҳибсга олишга кўрсатма берди», — дейилади Ироқ олий суд кенгаши баёноти матнида.
25 сентябрь куни Ироқ Курдистонида бўлиб ўтган референдумда иштирок этган сайловчиларнинг 92,7 фоизи минтақанинг мустақил бўлишини ёқлаб овоз берди. Шундан буён мухторият раҳбарларининг федерал ҳукумат билан ихтилофи давом этмоқда.
Изоҳ (0)