Мьянмада рохинжа мусулмонларига уюштирилган ҳужумлар аниқ режалаштирилган ва пухта ташкил этилган эди, ундан кўзланган мақсад рохинжаларни мамлакатдан қайтиб келмайдиган қилиб чиқариб юбориш эди. Бу ҳақда БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари офиси экспертлари томонидан тайёрланган ҳисоботда айтилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Экспертлар жамоаси 14–24 сентябрда Бангладешда бўлиб, 65 сўров ўтказди. Тўпланган маълумот асосида ҳисобот тайёрланди. Жамоа Мьянмада бўлмади.
«Рохинжаларнинг Шимолий Ракхайн штатидаги қишлоқлари, уйлари ва хусусий мулки йўқ қилиниши бу яхши ташкиллаштирилгани ва мувофиқлаштириб борилганини кўрсатади ҳамда штатда полиция идораси ва қўшинлар штаб-квартирасига уюштирилган давомли ҳужумлардан сўнг уюштирилган ҳарбий операциянинг оқибатида келиб чиққан кўзланмаган зарар эканлиги ҳақидаги тахминга зид келади», — дейилади ҳужжатда.
Экспертлар Мьянма қуролли кучлари бу халқ вакилларини қасддан қўрқитганини, бу билан уларда қайтиш нияти туғилмаслигига эришишни истаганини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)