Туркия хавфсизлик кучлари бир неча вилоятда FETO билан алоқаларда гумон қилинган 70 нафар ҳарбий хизматчини қўлга олиш бўйича операцияни амалга оширди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қўлга олинганлар мамлакат қуролли кучлари зобитлик таркиби вакиллари эканлиги билдирилмоқда.
Операция Анқара, Қайсари, Кўнья, Измир, Истанбул, Эскишаҳар ва Ялова вилоятларида ўтказилди.