Россия Фанлар академияси И.Д. Папанин номидаги Ички сувлар биологияси институти ходимлари Мадагаскар жануби-шарқидаги тоғли сувларида истиқомат қилувчи Heterogyrus milloti қўнғизлари мезозой асри жониворларининг бугунги кунга қадар сақланиб қолган авлоди эканлигини аниқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу ҳашаротнинг келиб чиқиши кечки триас ёки эрта юра даврига, яъни 226–187 миллион йил олдинги вақтга оид.
Тадқиқот Россия илмий жамғармаси гранти томонидан қўллаб-қувватланди. Унинг натижалари Nature Scientific Reports журналида тақдим этилди.
Мадагаскар нисбатан кичик ҳудудда юзлаб флора ва фауна вакиллари жойлашгани туфайли жаҳондаги биохилма-хилликнинг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)