Ўрта Ер денгизида қурбонларга олиб келган кема ҳалокати рўй берди. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.
Айтилишича, Тунис ва Мальта орасидаги денгиз чегарасида муҳожирлар кетаётган қайиқ ва кема тўқнашиб кетган.
«Италия Мальта ҳукумати мувофиқлаштириб бораётган қутқарув операцияси доирасида кўмак кўрсатмоқда. Унда Италия қирғоқ қоровулининг икки қўриқча катери иштирок этмоқда», — маълум қилди Италия қирғоқ қоровули хизмати.
Фожиа оқибатида неча киши ҳалок бўлгани ҳозирча маълум эмас. Қутқарув операцияси давом этмоқда.
Изоҳ (0)