Microsoft ижрочи директори Жо Бельфиор Twitter’даги саҳифасида Windows Phone бўлинмасини бундан буён ривожлантириш режалаштирилмаётганини билдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Унинг сўзларидан компания янги мобил ускуналар ҳамда Windows 10 Mobile учун янгиликлар чиқармаслиги маълум бўлди.
«Албатта, биз платформани қўллаб-қувватлашда давом этамиз… Багларни тузатамиз, хавфсизлик тизимлари учун янгиликлар чиқарамиз ва ҳоказо. Аммо янги функция ва ускуналар чиқариш режалаштирилмаяпти», — таъкидлади Бельфиор.
Унинг айтишича, маҳсулот фойдаланувчилари сонининг камлиги компания платформага инвестиция киритишдан воз кечишига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)