10 октябрь куни Португалия ўз майдонида Швейцарияни қабул қилади. Мазкур беллашувда Криштиану Роналду жамоадошлари очко йўқоца, мундиалга тўғридан-тўғри чипта ютиб олинмайди.
Евро—2016 ғолиби сифатида саралаш ўйинларига киришган Португалия илк турдаёқ Швейцарияга имкониятни бор бериб қўйганди. Португалия шундан кейин барча учрашувларни ўз фойдасига ҳал қилиб ҳам, рақобатчисига ета олмади. Боиси Швейцария ҳам бирорта учрашувда очко йўқотмади.
Криштиану Роналду Андоррага қарши кечган ўйинда саралашдаги 15-голини уриб, Роберт Левандовскига етиб олди. Мазкур икки футболчига қадар ЖЧ саралашларида 15 та гол уриш европалик ҳеч бир футболчига насиб қилмаганди. Қайд этиш керак, Роналду Андоррага қарши ўйиннинг 2-бўлимида майдонга туширилди.
Швейцария эса ўз майдонида Венгрия дарвозасига 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу борада тўплар нисбати барибир Португалияда яхшироқ. Латвия эса Фарер майдонида голсиз дуранг қайд этди. Томонларнинг Ригада ўтган ўйинида Фарер ороллари футболчилари 2:0 ҳисобида устун келганди.
ЖЧ—2018. Саралаш «B» гуруҳи. 9-тур 7 октябрь, шанба
Изоҳ (0)