ЖЧ—2018 да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун Евро—2016 финалчиси Франция терма жамоаси яна бироз сабр қиладиган бўлди.
Дидье Дешам бошқарувидаги жамоа саралашнинг сўнгги турида кичик ҳисобда устун келди ва очколари сонини 20 тага етказиб олди.
Французларни эса Швеция изма-из таъқиб қилиб келмоқда. Бир тур аввал Европа чемпионатининг амалдаги финалчиси Люксембург дарвозасига гол ура олмай, 0:0 ҳисобидаги дурангга рози бўлганди. Шведлар эса мана шу жамоа постига жавобсиз 8 та гол урди. Маркус Берг учрашувда покер қайд этди.
Шунингдек, голландлар Беларусь майдонида зафар қучди — 3:1. Сўнгги турда Франция Беларусни қабул қилади. Плей-офф йўлланмаси учун кураш эса 10 октябрь куни Голландия — Швеция ўртасидаги ўйинда кечади. Томонларнинг Швецияда ўтган биринчи ўйинида дуранг бўлганди — 1:1.
ЖЧ—2018. Саралаш «А» гуруҳи. 9-тур 7 октябрь, шанба
Изоҳ (0)