1 октябрь куни Каталония мустақиллиги учун референдум ўтказилган бўлиб, бу ҳолат бутун дунёда кенг муҳокама қилинганди.
Сўровнома: Каталония Испаниядан ажралиб чиқса, «Барселона» қайси лигага қўшилгани маъқул?
Гарчи Испания ва Европарламент реферундумни тан олмаган бўлса-да, Каталонияда мустақиллик учун ҳаракат давом этмоқда. У Испаниядан ажралиб чиқса, «Барселона» қайси лигада ўйнагани маъқул деган сўровномада «Дарё»нинг 6 мингга яқин ўқувчиси иштирок этди.Овоз беришда Ла Лига ва АПЛ вариантларида тенглик кузатилди. Сўровномада иштирок этганларнинг 43 фоизи Англия Премьер-Лигасини ёқлаб овоз берди, яна шунча фоизи «Барселона» Ла Лигада қолаверганини маъқул деб топди.
Франция, Германия ва Италия вариантлари 10 фоиз ҳам овоз тўплай олмади.
Изоҳ (0)