Миллий хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Бош прокуратура хузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний валюта айирбошлашнинг олди олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар бермоқда.
Жумладан, Хива туманида истиқомат қилувчи фуқаролар 63 ёшли Шукуржон Жуманиёзова ва 49 ёшли Манзура Бозоровалар мижоз билан ўзаро келишиб, 7 минг долларни 8150 сўмдан сотмоқчи бўлган. Улар мижоздан 57,05 миллион сўм олиб, келишилган суммадан 5090 долларни унга бериб қолган қисмини яқин орада беришга келишган вақтда қўлга олинди.
Ҳолат бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Хорижий валютанинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ яна бир ҳолатга Наманган вилояти ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ўз вақтида чек қўйилди. Учқўрғонлик 52 ёшли Насиба Дўлотова, 53 ёшли Носиржон Мамажонов ва 52 ёшли Муҳаммадтоҳир Убайдуллаевлар мижозга 3500 долларни 8500 сўмдан сотмоқчи бўлганда қўлга олинди. Ушбу ҳолат бўйича ҳам Жиноят Кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)