Куба ва АҚШ ўртасидаги бевосита почта алоқаси 2017 йил мартидан эътиборан тўхтатилган эди. Бу ҳақда Кубанинг Correos de Cuba давлат почта компанияси вице-президенти Сорайя Браво баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
«Биз АҚШ почтаси вакилларидан жавоб кутмоқдамиз, шунда мунтазам тижорий рейслар орқали почта алоқасини қайта тиклаш мумкин бўлади», — маълум қилди компания вице-президенти.
Айни пайтда Кубадан АҚШга хат юбориш учун бошқа мамлакатлар почтаси воситачилик қилиши мумкин.
Изоҳ (0)