АҚШ Адлия вазирлиги АҚШ, Канада ва Филиппин фуқаролари бўлган уч кишини Нью-Йоркда теракт тайёрлашда айбдор деб топди. Улар 2016 йили ёзида бир нечта террорчилик ҳаркатини ўтказишни режалаштирган, деб хабар беради «РБК».
Айбланувчилар 19 ёшли Канада фуқароси Абдураҳмон ал-Баҳнасавий, Покистонда яшовчи 19 ёшли АҚШ фуқароси Тала Ҳорун ва 37 ёшли Филиппин фуқароси Рассел Саликлардир. Улар Нью-Йоркнинг гавжум жойида Рамазон ойида ИШИД номидан терактлар уюштиришни режалаштирган.
Уларнинг режасида метрода, Таймс-скверда ва бир неча концертда қўпорувчилик ҳаракатлари уюштириш бор эди. Бунинг учун улар портловчи ускуна ясаш учун зарур материаллар сотиб олган ва шаҳар четида ишлаш учун жой ижарага олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)