Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Урузгон вилояти Баракзай туманида амалга оширган зарбалари нитажсида «Толибон» радикал ҳаракатининг 17 жангариси ҳалок бўлди. Бундан ташқари, ўн киши яраланди, деб хабар беради «ТАСС».
Мамлакат мудофаа вазирлиги тарқатган расмий ахборотга кўра, зарбалар натижасида, шунингдек, толибларнинг қурол-яроғи ва ўқ-дори захиралари йўқ қилинган.
Гуруҳ жангарилари ҳозирча бу маълумотни тасдиқламади.
Изоҳ (0)