Японияда турар-жойга ўт қўйилиши оқибатида аёл киши ва унинг беш нафар фарзанди ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий TBS телеканали хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Фожиали ҳодиса Ибараки префектурасининг Хитати шаҳрида юз берди.
Телеканалнинг маълум қилишича, 40 ёшлар атрофидаги эркак полицияга келган ва ҳалок бўлганларнинг отаси эканлиги ҳамда уйга ўт қўйганлигини маълум қилган.
«Уйга ўт қўйдим», — дея тан олган у.
Полиция ва ўт ўчирувчилар ёнғин тонготар пайтда Хитатидаги ижтимоий уйлар мажмуасидаги квартиралардан бирининг биринчи қаватида юз берган. Квартирада етти киши — уч ёшдан 11 ёшгача бўлган беш нафар бола ва уларнинг ота-онаси истиқомат қилган.
Олов тезда ўчирилган, ёнғин жойидан беш кишининг жасади топилган. 11 ёшли қиз оғир аҳволда шифохонага етказилган ва у ерда ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)