Владимир вилоятида автобуснинг поезд билан тўқнашиши оқибатида 17 киши — асосан Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлганидан сўнг нолегал миграцияни ташкил қилиш юзасидан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Москва минтақалараро транспорт прокуратураси баёнот берди, деб хабар қилади Meduza.
«Текширув чоғида Ўзбекистон фуқаролари — автобус йўловчиларининг ноқонуний миграцияси ташкил этилгани аниқланди», — дейилади идора ахборотида.
Прокуратура маълумотларига қараганда, Россия ҳудудига кириш ва бўлиб туриш тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан амалга оширилган. Ҳар бир йўловчидан беш минг рубль миқдорида пул олинган.
Тергов доирасида бир киши — Қозоғистон фуқароси ушланди.
Изоҳ (0)