Англия терма жамоаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида иштирок этувчи Европанинг учинчи, дунёнинг ўнинчи жамоасига айланди.
Саралашнинг 9-турини Лондонда Словенияга қарши ўтказган инглизлар 94-дақиқага келибгина мундиал чиптасини ижобий ҳал қила олди. Ҳарри Кейн томонидан урилган гол сабаб қолган рақобатчилар инглизларни қувиб етиш имкониятини қўлдан чиқарди.
Мазкур турда гуруҳдаги ҳеч бир терма жамоа 1 тадан ортиқ гол ура олмади. Плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Шотландия ўз майдонида Словакияни таслим қилиб, имкониятларини яхшилаб олди. 23-дақиқада Роберт Мак қизил олгач, словакиялик футболчиларнинг иши қийинлашиб кетди.
ЖЧ—2018 да иштирок этиши аниқ бўлган мамлакатлар:Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия, Германия, Англия.
Изоҳ (0)