Каталониянинг «Халқ бирлиги учун номзодлар» партияси вакиллари «Биргаликда ‘Ҳа’» коалицияси билан бирга мустақиллик декларацияси матнини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда сиёсий гуруҳ депутати Карлес Риера El Mundo нашрига баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Риера Каталония парламенти 10 октябрга қадар ушбу ҳужжат матнини маъқуллашига умид билдирди.
1 октябрда Каталонияда бўлиб ўтган референдумни сайловчиларнинг кўпчилиги Испания таркибидан ажралиб чиқишни ёқлаб овоз берди. Шу асосда мухторият ҳукумати мустақилликни эълон қилишга тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)