Данияда юзни яшириб юриш, шу жумладан, мусулмон аёлларининг анъанавий либослари тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, Дания парламентининг катта қисми, шу жумладан, мухолифат вакиллари ҳам мазкур қонун лойиҳасини қабул қилишга хайрихоҳлик билдирган.
Дания либерал партияси вакили Якоб Эллеманн-Йенсен парламент йиғилишида ушбу қонун лойиҳаси бирор динга қарши қаратилмаганини, балки биринчи навбатда хавфсизлик масалаларини инобатга олиб қабул қилинаётганини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)