«Ўзбекистон почтаси» АЖ хорижга жўнатиладиган посилкаларнинг оғирлигини 30 килограммгача қилиб белгилади. Бунга қадар меъёр 20 килограмм эди. Тегишли баёнот ташкилот сайтида эълон қилинди.
«‘Ўзбекистон почтаси’ АЖ 1994 йилдан бошлаб Бутунжаҳон почта иттифоқининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади, шунга асосан барча давлатлар билан халқаро почта аламашинувларини амалга ошириб келади», — дейилади хабарномада.
Маълумки, шу кунга қадар бир дона халқаро посилка жўнатмасининг оғирлиги 20 килограммгача қабул қилинган ва жўнатиб келинган эди. Энди эса мижозларга янада қулайликлар яратиш мақсадида бир дона халқаро посилка жўнатмасининг оғирлиги 30 килограммгача оширилди. Мижозлар жорий йилнинг 5 октябридан бошлаб 30 килограммгача бўлган халқаро посилкалар юбориш имкониятига эга бўлди.
Изоҳ (0)