ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканали ЖЧ—2018 плей-офф босқичидан жой олган Сурия — Австралия ўйинини тўғридан-тўғри намойиш этади. Учрашув трансляцияси теледастурлардан жой олган.
Сурия термаси саралашнинг «А» гуруҳида, Австралия эса «B» гуруҳида 3-ўринни эгаллаган. Улардан устунроқ бўлган Эрон, Япония, Жанубий Корея ва Саудия ЖЧ—2018 чиптасини қўлга киритган. Энди Сурия ва Австралия Осиё учун тақдим этилган қўшимча 0,5 та йўлланмани 1 тага айлантириш учун 2 та учрашув ўтказади. Ғолиб томон Шимолий Америка минтақасининг тўртинчи термасига рақиб бўлади.
Суриядаги нотинч вазият сабаб ўйин Малайзияда бўлиб ўтади. Сурия «А» гуруҳидан жой олган ва ўз майдонида ўтиши керак бўлган 5 та учрашувни ҳам Малайзияда ўтказишга мажбур бўлганди. Бу борада Самвел Бабаян бошқарувидаги Ўзбекистон термаси ҳам Малайзияга бориб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Сурия — Австралия ўйини 5 октябрь куни Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади. Жавоб ўйини 10 октябрь куни Австралияда ўтади.
Изоҳ (0)