Москва марказидаги «Чойхона №1» ресторанида ёнғин рўй берди. Унинг оқибатида тўрт киши жабрланди, деб хабар беради «РБК».
Нашрга кўра, ресторанда ёнғин нима сабабдан келиб чиққани ҳозирча аниқлангани йўқ. Шунингдек, фавқулодда хизматлар тўрт киши жабрланганини тасдиқлади.
Охирги маълумотга кўра, ёнғин ўчирилган. Аниқлаштирилишича, ёнғин маъмурий бино томида келиб чиққан эди. Жами 30 квадрат метрлик майдон ёнган.
Изоҳ (0)