Ҳиндистондаги йирик автозавод фаолиятини вақтинчалик тўхтатилди. Завод ҳудудига қоплон кириб олгани бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «РБК».
Maruti Suzuki автомобилсозлик заводи кузатув камералари ишлаб чиқариш ҳудудида бемалол айланиб юрган йиртқични қайд қилди. Бино қўриқчиси барчани огоҳлантирди. Тунги навбат ишчилари дарҳол ҳудудни тарк этди, эрталабки навбат бекор қилинди.
Маҳаллий табиатни муҳофаза қилиш хизмати вакили Винод Кумар айни пайтда мутахассислар жониворни қидираётганини, лекин ишлар ҳозирча муваффақият келтирмаганини таъкидлаб ўтди.
«Етти кишидан иборат гуруҳ қидирув билан банд. Уларда транквилизаторлар бор, қоплонни тинчлантиришда ундан фойдаланилади», — деди у.
Изоҳ (0)