Эронда мамлакат ядровий дастури бўйича халқаро музокараларда иштирок этган делегация вакили беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда, Tasnim агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қамалган амалдорнинг исми келтирилмаяпти. Ўтган йили Эрон делегациясининг икки фуқароликка эга аъзоси мамлакат душманларига муҳим иқтисодий ахборотни етказганликда айбланиб ушланган эди. Матбуот гап шу одам ҳақида кетаётганини тахмин қилмоқда.
2015 йил июлида Эрон АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия иштирокидаги олтилик давлатлари билан музокаралар олиб бориб, ядровий дастур бўйича кенг қамровли келишув имзолаган эди.
Изоҳ (0)