Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан ҳеч қандай шахсий муносабатлари йўқлигини таъкидлаб ўтди. «Россия энергетика ҳафталиги» доирасидаги чиқишида у муносабатлар битта учрашув ва бир неча телефон қўнғироғи билан чекланганини айтди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Амалда ҳеч қандай шахсий муносабат йўқ. Биз бир марта кўришганмиз. Бир неча марта ўзаро манфаатдор турли мавзуларда телефон орқали гаплашганмиз. Масалан, Сурия муаммоси ҳақида», — деди Путин, бу ҳақдаги саволга жавоб бераркан.
Президент Сурия масаласи бўйича Россия АҚШ билан жуда кўп йўналишларда ҳамкорлик қилишини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)