Пентагон Сурия ҳудудида ИШИД билан ҳамкорлик қилгани ҳақидаги айбловларни инкор қилди. бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Муқаддам Россия мудофаа вазирлиги ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари Сурия ҳукумат қўшинларига АҚШ ҳарбий миссияси ўрнашган ҳудуддан ҳужум қилгани ҳақида баёнот берган эди.
«Коалиция кучлари ҳали ҳам ИШИДни тор-мор келтириш устида ишламоқда. АҚШ кучлари ва бизнинг ҳамкорларимиз террорчи гуруҳлари билан ишлаётгани ҳақидаги ҳар қандай иддаолар асоссиз бўлиб, улар ИШИДни йўқ қилиш ишига ёрдам бермайди», — маълум қилди Пентагон матбуот хизмати вакили Эдриан Рэнкин-Гэллоуэй «РИА Новости» билан суҳбатда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)