Лас-Вегасда оммавий қотиллик уюштирган 64 ёшли Стивен Пэддокнинг хатти-ҳаракатларида таниқли хонанда Робби Уильямс томонидан 15 йил муқаддам куйланган Me And My Monkey қўшиғи билан алоқадорлик топилди. Бу ҳақда Mirror газетаси хабар бермоқда.
Бу композицияда британиялик ижрочи «орзуси ва тўппончаси бор» маймун ҳақида куйлайди. Лирик қаҳрамон жонивор билан Лас-Вегасга йўл олади ва Mandalay Bay меҳмонхонасининг 33-хонасига жойлашади.
«Менинг маймуним тўппончани ҳеч кимга қаратмайди деб умид қиламан», — дейилади қўшиқ матнида.
«Биз мексикаликларни ўлдиришни хоҳламаймиз, аммо бизнинг ўн бармоғимиз қичимоқда», — дейилади қўшиқда.
Me And My Monkey композицияси 2002 йилги Escapology альбомига кирган.
Эслатиб ўтамиз, Стивен Пэддокнинг ҳужуми оқибатида 59 киши ҳалок бўлди, 527 киши жароҳатланди.
Изоҳ (0)