Франция полицияси Парижда «Пари Сен-Жермен» ва «Бордо» футбол жамоалари ўйини арафасида режалаштирилган терактнинг олдини олди. Бу ҳақда, Daily Mail нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қўлбола портловчи ускуна ўйи 30 сентябрь куни Парижда, икки жамоа учрашуви олдидан топилди. Тўрт газ баллондан иборат ускуна ўйиндан бир неча соат муқаддам «Парк де Пренс» стадионидан топилди.
Операция натижасида беш киши ҳибс олинди. Улар орасида назорат остидаги диний радикал ҳам бор.
Учрашув бекор қилинмади. 50 минг томошабин стадионда туриб кузатган ўйин ПСЖ фойдасига 6:2 ҳисоби билан якунланди.
Изоҳ (0)